Реклама
» » "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивали

"Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивали

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, миллий қадриятларга содиқликни, касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдиришдан иборат.

 "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивали


 "Баркамол авлод” болалар ижодиёт фестивали икки босқичда ўтказилиб, унинг ҳудудий босқичларида жами 10 мингга яқин ўқувчилар иштирок этди. Мазкур фестивалда "Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

 

 "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивали

 

 "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивали

  "Баркамол авлод” болалар ижодиёт фестивалининг якуний республика босқичида ўқувчилар қуйидаги 9 та йўналишда 2 мингга яқин ижодий ишлари билан қатнашмоқда:

 

 

1) тасвирий санъат;

2) либослар дизайни;

3) мунчоқли безак;

4) бадиий тўқиш;

5) дўппидўзлик;

6) гиламдўзлик;

7) кулолчилик ва майда пластика;

8) юмшоқ ўйинчоқ ва қўғирчоқлар;

9) ёғоч ўймакорлиги.


 "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивали


 

 Бугунги кунда республикадаги 211 та "Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этилган 5,5 мингдан ортиқ тўгараклар узлуксиз фаолият кўрсатиб, уларда уч йўналишда, яъни экология ва ўлкашунослик, бадиий ва техник ижодиёт йўналишида 36 турдаги тўгараклар ишламоқда.

 

 "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивали

 Қолаверса, умумтаълим мактабларида ташкил этилган ижодий тўгаракларга 2,5 млн. дан ортиқ ўқувчилар жалб қилинган.

 

 

Фестивал якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

 

Фестивал пресс-релизи билан танишиш.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

 


скачать dle 10.2 КиноСвин
7-05-2016, 08:36
855 ko'rildi
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.