Реклама
» » 11 йиллик узлуксиз мажбурий умумий ўрта таълим тизимининг афзалликлари

11 йиллик узлуксиз мажбурий умумий ўрта таълим тизимининг афзалликлари

Ассалому  алайкум ҳурматли азиз меҳмонлар, ота – оналар, жамоатчилик Кенгаши аъзолари. Маълумки, янги ўқув йилидан бошлаб кенг жамоатчилик, ота – оналар мурожаатларига биноан, мамлакатимизда 11 йиллик умумий ўрта таълим жорий этилди ва бу борада кенг кўламли ишлар қилинмоқда.

11 йиллик узлуксиз мажбурий умумий ўрта таълим тизимининг афзалликлари

Жорий йилда юртимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини 466 минг нафар ўқувчи битирди. Улардан 352 минг нафари 10-синфда, 114 минг нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш хоҳишини билдиришди.
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори билан тасдиқланган ижодий гуруҳлар томонидан 10-, 11-синфлар учун ўқув дастурлари лойиҳаси ишлаб чиқилди. Олимлар, методистлар ва амалиётчи-ўқитувчилардан иборат муаллифлар гуруҳлари ҳам шакллантирилди. Адабиётлар фан йўналишларига қараб, тегишли олий таълим муассасалари, ҳудудий малака ошириш институтлари, тажрибали ўқитувчилар, педагог-олимлар, методистлардан иборат эксперт гуруҳлари томонидан мазмунан ва дизайн жиҳатдан экспертизадан ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида такомиллаштирилди.
Бугунги кунда 10-синф ўқувчилари учун 18 номдаги дарсликлар 7 та тилда яратилди ва 9 миллион нусхадан ортиқ чоп этилмоқда. Муҳими, янги ўқув йилида 10-синф ўқувчилари дарсликлар билан 100 фоиз таъминланди. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги "2017-2018 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-синф ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш, уларни қисқа муддатда нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва таълим муассасаларига етказиб берилишини таъминлаш тўғрисида”ги 803-Ф-сонли фармойишида шу мақсадда бир қатор вазифалар аниқ белгилаб берилди. 
Таъкидлаш жоизки, умумтаълим фанлари бўйича ягона ўқув дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, улар томонидан умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-, 11-синфлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ягона ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
2017-2018 ва 2018-2019 ўқув йилларида ушбу ўқув дастурларини тажриба-синовдан ўтказиш режалаштирилди. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар яратиш бўйича муаллифлар таркиби узлуксизликни таъминлаш мақсадида умумтаълим мактабларининг 1-9-синфлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун яратилган умумтаълим фанлари дарсликлари муаллифларидан ташкил топган муаллифлар гуруҳлари тасдиқланган. 
Янги ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-синфлари билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳам ижара тизими асосида дарсликлар билан таъминланади. Шунингдек, 2018-2019 ўқув йилида ушбу ўқувчилар 11-синфга ўтганларида 11-синф дарсликлари билан тўлиқ ижара тизими асосида таъминланади.
Айни кунда 10 – синф ўқувчилари 5 кун умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олиш билан бирга ҳафтада бир кун 6 соат ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида ўзлари қизиққан касб – ҳунар ўрганиш ишларига жалб этилган 
Ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида чукурлаштирилган махсус тайёргарликни талаб этмайдиган чилангар, тикувчи, ҳайдовчи, ошпаз, сартарош, каштачи, кулол, кандолатчи, новвой, дурадгорг сувокчи, бўёкчи каби жами 50дан зиёд касб-ҳунар ўргатилади. Бу мажмуаларда касб эгаллаган ўкувчиларга 11-синфни якунлаганидан сўнг етуклик аттестати билан бирга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконини берадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Хулоса қилиб айтганда 11 йиллик узлуксиз мажбурий умумий ўрта таълим тизимининг афзалликлари ниҳоятда катта. Негаки, эндиликда фарзандларингиз турли хил касб – ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ётоқхоналарида эмас, балки ўз бағрингизда ўқиб, касб – ҳунар эгаллаш имкониятларига эга бўлди. 

скачать dle 10.2 КиноСвин
13-03-2018, 13:35
251 ko'rildi
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.