Реклама
» » ХТВ ва Microsoft компанияси лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган семинар ўтказди

ХТВ ва Microsoft компанияси лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган семинар ўтказди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Microsoft компанияси вазирлик ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари учун лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган Project Management Resource Kit (PMRK) семинари бўлиб ўтди.

ХТВ ва Microsoft компанияси лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган семинар ўтказди

 

Буюк Британиянинг "Hable Education” таълим соҳасидаги IT-консальтинг компанияси мутахассислари Сара Манн ва Гарри Трейнор ўзбекистонлик мутахассисларга Microsoft томонидан PRINCE2 (PRojects IN Controlled Environments 2) лойиҳаларни бошқариш услуби асосида яратилган бир қатор лойиҳаларни бошқариш бўйича воситалар бўйича билим бердилар.

Ҳозирги кунда PRINCE2 услуби Буюк Британия ҳукумати ва хусусий сектор вакиллари томонидан кенг фойдаланиб келинмоқда.

Икки кун давомида Халқ таълими соҳаси вакиллари PRINCE2 услуби ёрдамида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа натижаларини таҳлил этиш, уни татбиқ этиш ва бошқарув тузилмасини тузиш бўйича билимлар ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Британиялик мутахассислар PMRK ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини бердилар ва жаҳон тажрибасидан энг яхшилари намуна сифатида кўрсатдилар.

Manba: uzedu.uz Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати


 


скачать dle 10.2 КиноСвин
9-11-2018, 21:06
42 ko'rildi
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.