Реклама
» » Ota Onalar Yig'ilishi

Ota Onalar Yig'ilishi

Умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларини таълимни кейинги босқичига жалб этиш бўйича Жиззах шаҳар ХТМФМТ  8-умумий ўрта таълим мактабида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.

Ota Onalar Yig'ilishi

 

Йиғилишда Жиззах Педагогика коллежи ўқитувчиси Ҳаққулов Комил, Жиззах шаҳар Маданият ва Санъат коллежи ўқитувчилари Турсунова Фотима, Ҳайдарова Шоҳида, Жиззах шаҳар иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежи ўқитувчилари Ортиқов Усмон, Бобожонов Акрам, Жиззах Ҳуқуқшунослик коллежи ўқитувчиси Назаров Ориф, Жиззах Давлат Педагогика институти қошидаги 2 – сонли академик лицей ўқитувчиси Муқимов Ҳасан, Жиззах туман Саноат коллежи ўқитувчилари Саидаҳмедова Дилафруз, Жўраева Дилшода, Жиззах Давлат Педагогика институти қошидаги Сайилжойи академик лицей ўқитувчиси Орзиқулов Баҳром, Жиззах туман Саноат ва сервис хизмат кўрсатиш коллежи директори Турдиева Олима, хамда 9 – синф ўқувчилари, ота – оналар ва мактаб жамоаси қатнашди.

Ota Onalar Yig'ilishi 

Кун тартибига қўйилган масала бўйича мактаб ўқув – тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари  Ҳушвақов Қаҳрамон сўзга чиқди ва йиғилганларга шундай деди:

"Ассалому алайкум ҳурматли ота – оналар  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109 – сонли қарори ижросини таъминлаш максадида бугунги йигилишни ташкил этдик. Барчамизга яхши маълумки  9 – синф битувчиларини академик лицей ва касб – ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш,  12 йиллик таълимга тўлиқ ўтиш борасидаги Давлатимиз илғор сиёсати тарғиботи юзасидан мактабимизда  9 – синф битирувчиларини касб танлашига яъни, академик лицей ва касб – хунар коллежларида ўқишига катта эътибор қаратилмокда

Умумтаълим мактабларида бошланғич синфларданоқ узлуксиз касб – ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш, болаларда касбий мотивациянинг шаклланиши,  ижтимоий ҳаётдаги касбий оламга мослашуви, маънавий – руҳий, ақлий жиҳатдан таълим талабларига мос равишда ривожланиши ҳамда фарзандлар тарбияси ва касб танлашида мактаб ота – оталар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бизнинг бош мақсадимиз ҳисобланади.

Шу мақсадда ҳар чоракда олиб борилаётган сўровномалар натижасига кўра  9 – синф битирувчилари ўзлари қизиққан соҳа бўйича АЛ ва КҲК ларда ўқишни давом эттиришлари тавсия этилади.

 Мактабимизда 2015 – 2016 – укув йилида 9 – синф битирувчиларимиз 82 нафарни ташкил этади. Ана шу укувчиларнинг узлари танлаган КХК ва АЛ лар тугрисида батафсил маълумот олишлар учун шахримизда жойлашган 6 та КХК ва 2 та АЛ лардан вакиллар таклиф этганмиз. Улар узлари фаолият юритиб келаётган муассасалари тугрисида маълумот бериб утишади." дея маърузасини тугатди.

Ota Onalar Yig'ilishi

Шундан сўнг КХК ва АЛ лардан ташриф буюрган ўқитувчилар ўзларининг таълим даргохлари ҳақида маълумот беришди ва ота-оналарни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. 

 

 

Ota Onalar Yig'ilishi

 

  
скачать dle 10.2 КиноСвин
29-01-2016, 01:18
1407 ko'rildi
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.