Реклама
» » Maktab kasaba uyushmasi

Maktab kasaba uyushmasi

Maktab kasaba uyushmasi

 

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

Давлат, иш берувчилар, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва касаба уюшмалари ўртасида ижтимоий шерикликни кенгайтириш ҳамда янада мустаҳкамлаш.

2. Меҳнат ва ижтимоий – иқтисодий масалалар, республикада фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантиришга оид қонун хужжатларини ишлаб чиқишда, амалдаги норматив – ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга татбиқ этилишида фаол иштирок этиш.

3. Касаба уюшмалари тизимини, барча бўғин касаба уюшмаларм органлари, бошлангич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришни давом эттириш, кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

4. Аҳолини, айниқса, ёшларнн иш билан таъминлашга, янги иш ўринлари кўрсаткичларининг ишончлилигини таъминлашга фаол кўмаклашиш, иш ўринларнда меҳнат муҳофазаси қоида ва нормаларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш.

5. Меҳнаткашлар, айниқса, ёшлар ўртасида ўтказиладиган маданий – маърифий, спорт – соғломлаштириш ишлари сифатини, касаба уюшмаларинмнг туризмни рквожлантириш бўйича фаолиятлари самарадорлигини ошириш.

6. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини замон талабларига биноан сифатли соғломлаштиришни ташкил этиш.

7. Бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ўзаро манфаатли ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

8. «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури, касаба уюшмаларининг тармоқ ва ҳудудий дастурлари бажарилишини таъминлаш.

9. Оммавий ахборот воситалари бклаи ҳамкорликни мустаҳкамлаш, касаба уюшмалари тизимига ахборот
 

Жиззах шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 8 – умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма кўмитаси аъзолари

Р Ў Й Х А Т И

Исми ва фамилияси

Лавозими

Бажарадиган вазифаси

1

Азимова Нодира

Математика фани ўқитувчиси

Қумита раиси

2

Суннатова Сожида

Бошланғич синф ўқитувчиси

Котиба

3

Салимова Зулхумор

Ҳуқуқ фани ўқитувчиси

Аъзо

4

Миразимов Сирож

Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Аъзо

5

Мустафоқулов Отабек

Жисмоний тарбия ўқитувчиси

Аъзо

 

КАСАБА УЮШМАСИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

1. Касаба уюшмасининг асосий мақсади - касаба уюшма аъзолариниг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини мухофаза килишдан иборатдир.

2. Касаба уюшмасининг асосий вазифалари:

аъзоларининг миллати, жинси, ёши ва диний эътикодидан катъи назар мехнат килиш, ишни ва касбни эркин танлаш, адолатли мехнат шароитида ишлаш, ишсизликдан химоя килинишига доир конститутциявий хукукларини химоя килиш;

мехнатга хак тулаш ва мехнат тартибининг ижтимоий адолатли тизимини жорий этишга ва унга риоя килишга кумаклашиш;

аъзоларининг маънавий – маърифий савиясини ошириш, буш вактларини ва дам олишларини мазмунли ташкил этиш;

таълим ва фан сохасини ривожланиш даражасига кура ходимлар малакасининг оширилишига ва касбий кайта тайёрланишига, аттестациядан утишларига кумаклашиш;

аъзоларининг нисбатан мехнат конунчилиги, мехнатни мухофаза килиш ва атроф-мухитни мухофаза килиш конунлари талабларига риоя килинишини назорат килиш,уларнинг хукукий химоясини амалга ошириш;

ходимлар ва уларнингоила аъзоларини согломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланишларига кумаклашиш;

иш берувчи билан тармок ва худудий жамоа келишувлари, юридик шахс макомига эга муассаса ва ташкилотлар маъмуриятлари билан жамоа шартномалари тузиш, уларнинг бажарилиши устидан назорат килишни урнатиш;

аъзоларининиг мехнат, ижтимоий, иктисодий, маънавий, интеллектуал хукук ва манфаатларига тегишли Узбекистон Республикаси конунлари, Хукумат карорлари, меъёрий хужжатларни тайёрлашда иштирок этиш;

жамоа мехнат низоларини бартараф этишда иштирок этиш.
 

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (бундан буён матнда «Федерация» деб юритилади) - ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ҳамда манфаатларини ҳамкорликда амалга ошириш ва ҳимоя қилиш учун бирлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари, касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳудудий (Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритувчи), тармоқ бирлашмалари томонидан ихтиёрий асосда тузилган Республика жамоат бирлашмасидир.

1.2. Федерация даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган нодавлат нотижорат ўзини ўзи бошқарадиган касаба уюшмаси ташкилотидир.

1.3. Федерация ўз фаолиятини Ўзбекистон Рсспубликаси ҳудудида амалга оширади ва республика миқёсидаги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг аъзо ташкилотларига эга.

1.4. Федерация ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Консти-туцияси, Меҳнат ва Фуқаролик кодекслари, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунлар, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва ушбу Устав асосида амалга оширади.

1.5. Федерация ўз тузилмаси, фаолиятининг мақсад, шакл ва услубларини белгилашда эркиндир, мустақил равишда ўз органларини шакллантиради ва штатдаги ходимлар аппаратини тузади.

1.6. Федерация ўзининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ бошқа давлат-ларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилади, касаба уюшмаларининг халқаро ва бошқа бирлашмаларига кириши мумкин.

1.7. Федерация қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимияти органлари, меҳнат, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунчилик устидан текширув ва назоратни амалга оширувчи давлат органлари, шунингдек, иш берувчилар бирлашмалари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, бошқа жамоат бирлашмалари, юридик шахслар ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

1.8. Федерация ўз фаолиятида давлат ва ижроия ҳокимияти органлари, иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақилдир, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

1.9. Федерациянинг номланиши:

ўзбек тилида: тўлиқ — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси; қисқартмаси — ЎзКУФ;

рус тилида: тўлиқ - Федерация профсоюзов Узбекистана; қисқартмаси -ФПУ;

1.10. Федерация раҳбар органи — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг жойлашган манзили: 100165. Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Бухоро кўчаси, 24-уй.

 
Қуйида мактаб касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тайёрланган тақдимотни кўчириб олишингиз мумкин. 
 

Kasaba-uyushma-taqdimot.rar [3,39 Mb] (cкачиваний: 141)

 




 

скачать dle 10.2 КиноСвин
13-05-2015, 16:39
1931 ko'rildi
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.